Англия Хорватияни мағлуб этди
Спорт
−
02:55 2959 2 дақиқа
Бугун, 18 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати “Л” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Муросасиз кечган баҳсда инглизлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 12-дақиқада очилди. Англия ҳужумчиси Ҳарри Кейн белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
36-дақиқада хорватлар ярим ҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни тенглаштирди. Бироқ биринчи бўлим якунига яқин, 42-дақиқада Ҳарри Кейн дубль қайд этиб, Англияни яна олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+5-дақиқада Петар Муса гол уриб, ҳисобни яна тенглаштирди ва жамоалар танаффусга 2:2 ҳисоби билан йўл олди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан Англия яна ташаббусни ўз қўлига олди. 47-дақиқада Жуд Беллингем гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Учрашувга нуқтани эса 85-дақиқада Маркус Рэшфорд қўйди. У Англиянинг тўртинчи голига муаллифлик қилди ва ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, Англия терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Л” гуруҳида пешқадамга айланди.
Англия терма жамоаси гуруҳ босқичининг 2-турида 24 июнь куни Ганага қарши майдонга тушади. Сўнгги турда эса 28 июнь куни Панама билан баҳс олиб боради.
Хорватия терма жамоаси 24 июнь куни Панамага қарши ўйнайди.Хорватлар гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 28 июнь куни Гана терма жамоасига қарши ўтказади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси