Андижонга янги прокурор тайинланди
Жамият
−
17 январ 2022 14743 1 дақиқа
Бугун, 17 январь куни Сирожиддин Қоршибаевич Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош прокурори Н.Йўлдошев ва вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокидаги йиғилишда вилоятга прокурор этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Сирожиддин Эшқувватов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр