Андижондаги ишлаб чиқариш объекти ёниб кетди (видео)

Жамият

0:00
0:00
download

Андижон шаҳридаги ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин кеча, 5 март куни соат 08:21 да, Андижон шаҳрининг Чинобод кўчасида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш объектида юзага келган.

Деярли 3 дақиқа ичида ФВВнинг ҳудудий бошқармасидан 10 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жоийга етиб келган. Ёнғин тахминан 200 квадрат метрни ташкил этган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қисқа вақт ичида ёнғин бартараф этилиб, минг квадрат метрдан ортиқ қисми сақланиб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг