Андижонда янги институт ташкил этилди
Жамият
−
01 Июнь 2022
6630Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти фаолияти йўлга қўйилди.
Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Бунда:
• чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонсиз максимал балл берилади;
• чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Магистратурага киришда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.
С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
Ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.
Талабалар амалиёт ўташи учун уларни ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.
LiveБарчаси