Андижонда саноат ҳудудидан ер олиб бериш учун 50 минг доллар сўраган шахс ушланди

Жамият

image

Андижон шаҳрида 50 минг АҚШ доллари эвазига шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Н. фуқаро Ж. ни Андижон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган ўзига тегишли кўчмас мулк объектига туташ бўлган ер майдонидан қўшимча ер участкаси ажратиб беришни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 50 минг АҚШ доллари эвазига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг