Андижонда “Open Andijan” форуми ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари Андижон вилоятида “Open Andijan” I Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 

Форум Андижон вилояти билан маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида минтақада инвестиция фаолиятини амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Фарғона водийсида инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни ошириш бўйича самарали мулоқот ўрнатиш учун платформа бўлиши режалаштирилган. 

Форумда 20 дан ортиқ давлатлардан делегациялар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Унда жами 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилган. 

Энг кўп делегация Ҳиндистондан келиши кутилмоқда. Гужарат штатининг губернатори Вижай Рупани бошчилигидаги меҳмонларнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.  

Форум доирасида қуйидагиларни ўтказиш режалаштирилган: 

- Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Гужарат губернатори Вижай Рупани билан икки томонлама учрашуви;

- Андижонда Шарда университети филиалининг тантанали очилиши; 

- форум қатнашчиларига GM Uzbekistan автомобиль заводи, шунингдек, Андижон вилояти ҳудудида фаолият кўрсатадиган бошқа корхона ва компанияларга ташриф буюриш. 

Форумнинг биринчи кунидаги асосий воқеаси форумнинг бизнес дастури – ялпи мажлис ва бўлимларда ишлаш бўлади. 

Ёшлар марказида форумнинг ялпи мажлиси иштирокчилари билан Андижон вилояти ҳокими, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, таниқли чет эллик меҳмонлар ва инвесторлар учрашуви бўлиб ўтади. 

Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари Савдо-саноат палатаси биносидаги " Made in Uzbekistan" Андижон вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳиятига бағишланган кўргазмаси билан танишадилар.  Унда “O‘zavtosanoat” АК, “Andizansilko” ҚК,  “Сабо” МЧЖ,  бундан ташқари “Ҳамкор” МЧЖ,  “Neil Granite”,  МЧЖ “Makrofarm” ва шу каби бошқа экспорт компаниялари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар. 

Шунингдек, меҳмонлар фармацевтика ва енгил саноат, машинасозлик ва қурилиш саноати, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўлимлари ишларида қатнашадилар. 

Йўналишлар доирасида чет эл инвесторлари, халқаро молия институтлари вакиллари ва вилоят тадбиркорлари иштирокида Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳалари тўғрисида самарали фикр алмашиш кутилмоқда. 

Форумнинг иккинчи кунида иштирокчилар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги сайёҳлик салоҳияти билан танишадилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Open Andijan

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар