Андижонда Nexia ЙПХ машинасини пачоқлаб ташлади
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 5621 1 дақиқа
Андижон вилоятида Nexia-2 йўл четида тўхтаб турган йўл-патруль хизмати машинасининг ортига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 7 ноябрь куни соат 14:15 да Олтинкўл тумани “Уйшин” МФЙ ҳудудидан ўтган D-105 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 142-километрида содир бўлган.
Йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант И.О. ўзининг Lacetti русумли патруль автомашинасини йўлнинг ўнг четига тўхтатиб, хизматини пиёда давом эттираётган вақтида Олтинкўл-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, хизмат автомашинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомашиналар техник шикастланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси