Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 3353 1 дақиқа
Бугун, 28 ноябрь куни Андижон вилоятидаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:07 да 112 тизими орқали Андижон шаҳар “Иқбол” МФЙ Бобуршоҳ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:16 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 00:20 да ўраб олинган ва соат 00:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида қурилиши тугалланмаган бинонинг том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиотадаги ишлаб чиқариш цехида катта ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси