Андижонда фуқароларни “заправка”га пул эвазига киритган шахслар қамалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида номаълум шахслар газ “заправка”га келган ҳайдовчилардан пул олаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, “С.М.Г.” масъулияти чекланган жамияти автомобилларга газ қуйиш шохобчасига 2 нафар шахс К.Ў. ва С.О. пул эвазига фуқароларни навбатсиз киритган.

Ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-модда 1-қисми ҳамда 200-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Уларнинг ишлари қонуний тартибда кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.  

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў. ва С.О.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made