Андижонда бир ёшли чақалоқ коронавирусдан соғайди
Жамият
−
28 Май 2020
5795Бугун, 28 май куни Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Андижонда тузалганларнинг барчаси Андижон шаҳридан бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда айни пайтга қадар 169 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 174 нафарга етди.
Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Пастарғом, Иштихон, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичига 36 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 254 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 258 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь