Андижонда 5,1 млрд сўм кредит талон-тарож қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Андижон вилоятида фаолияти тўхтатилган жамиятларга кредит маблағларини ўтказиб, талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда АТБ “Микрокредитбанк” Андижон вилояти филиали мансабдор шахслари фуқаро Н.А., М.Б.лар билан олдиндан тил бириктириб, фаолияти вақтинча тўхтатилган “F.C.” ва тугатилган “М.Т.” МЧЖ ҳисоб-рақамларини таъсисчиларининг хабардорлигисиз очиб, тижорат банкларидан фуқаролар ва тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 3 млрд сўмини ушбу МЧЖларга ҳамда 2,1 млрд сўмини Н.А. ташкил қилган “S.S.” МЧЖга ўтказиш орқали жами 5,1 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳар ДСИ масъул шахслари томонидан фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки тугатилган МЧЖларда ўтказилган солиқ текширувида, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараши оқибатида бюджетга 861 млн сўм қўшимча солиқлар ҳисобланмасдан қолгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг