“Aмонатбанк”нинг бош ҳисобчиси ўз бошига ўқ узди
Олам
−
13 Октябрь 2019
20443Тожикистон Республикасининг Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Ишкошим туманидаги "Aмонатбанк" филиали бош ҳисобчиси Ориф Бахталиевич Турдиев шу йилнинг 5 октябрь куни соат 16:40 атрофида ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Ахбор хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ориф Турдиев жорий йилнинг 5 октябрь куни стресс ҳолатида бўлган. У филиал қўриқчисининг қуролини олиб, ўз бошига қарата ўқ узган.Т
Турдиев касалхонага ётқизилган, аммо у кўп қон йўқотиши сабаб вафот этган. 47 ёшли Ориф Турдиев 22 йил "Aмонатбанк"да ишлаган. Унинг тўрт фарзанди бор.
Ориф Турдиевнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳақида турли хил фикрлар билдирилган.
Банк маъмуриятига яқин манбаларга кўра, Турдиев сертификациядан ўтмаган ва шунинг учун у ўз жонига қасд қилган.
Бошқа манбаларнинг таъкидлашича, бош бухгалтернинг ўз жонига қасд қилиши "Амонатбанк" нинг Ишкошим филиали фаолияти устидан ўтказилган тазйиқ туфайли бўлган.
LiveБарчаси