Америкалик нейрожарроҳлар Nano Medical Clinic'да иккинчи қабулини бошлади
Бизнес
−
31 Октябрь 2025 2745 2 дақиқа
Эндиликда даволаниш учун чет элга боришингиз, минглаб доллар сарфлашингиз, инглиз тилини билмай сарсон бўлиш ва энг муҳими, самарасиз муолажалардан умид қилишингизга зарурат қолмади.
Мазкур ҳамкорлик нафақат клиника, балки бутун Ўзбекистон тиббиёти учун муҳим қадам бўлиб, илғор нейрохирургик тиббий хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Ҳозирда Nano Medical Clinic'да АҚШдан келган уч нафар тажрибали нейрожарроҳ мунтазам иш бошлашди. Улар:
- Билл Мастродимос;
- Али Азамов;
- Мишель Бан.
Шифокорларнинг ҳар бири ўз йўналишида узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, марказий асаб тизими мураккаб патологиялари, нейроонкологик касалликлар, инвазив ва функционал нейрожарроҳлик бўйича чуқур билим ва малакага эга.
Америкалик нейрожарроҳлар Ўзбекистонга мунтазам ташриф буюриб, оғир неврологик ҳолатларда, хусусан, орқа мия ва бош миянинг мураккаб патологияларида беморларга самарали ёрдам кўрсатадилар.
Nano Medical Clinic'даги фаолияти доирасида шифокорлар – нафақат операцияларни ўтказади, балки энг сўнгги даволаш методларидан фойдаланиб, беморлар соғайиб кетгунча ҳар бир босқичда клиник кузатув олиб боради.
Бу жараёнда ҳар бир деталь ҳисобга олинади: замонавий диагностика, аниқ ташхисга асосланган индивидуал муолажалар, реабилитация, психологик ёрдам ва бошқалар.
Nano Medical Clinic нафақат техник имкониятлари, балки тиббий хизмат сифати билан ҳам ажралиб туради. Беморлар учун қулай палаталар, юқори даражадаги парвариш, мослаштирилган реабилитацион дастурлар ва халқаро стандартларга асосланган даволаш тизими мавжуд. Шунингдек, хорижий мутахассисларнинг иштироки беморларнинг ишончини ошириб, соғлиғини тиклашга янада ижобий таъсир кўрсатади.
Бу оддий ташриф эмас, балки соғлиғингизни тиклаш учун қулай имкониятдир!
Одатда, шундай мутахассислар қабулига бориш учун хорижга чиқишингиз зарур. Афсуски, бунинг учун кўп вақт ва маблағ йўқотишингиз мумкин. Бироқ, энди америкалик нейрожарроҳлар тажрибасидан Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш имконига эгасиз.
Батафсил маълумот олиш ва қабулга ёзилиш учун қўнғироқ қилинг: +998555000550
Инстаграм: instagram.com/nanomedicalclinic
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси