Амалдорларнинг нутқ маданиятини ошириш учун Тошкентда янги марказ очилди

Жамият

image

Кеча, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОТМларда ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ушбу фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича таянч ОТМ этиб белгиланди.

Университет ҳузурида юридик шахс мақомига ҳамда ҳудудлардаги давлат университетлари ва педагогика институтлари ҳузурида бўлинмаларга эга бўлган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил этилди.

Давлат хизматчилари ва аҳолининг нутқ маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратини ошириш, давлат тилида иш юритиш бўйича курслар ташкил этиш марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмалари ходимлари пулли шартнома асосида ўқитилади.

Ишдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

•    давлат университетлари ва педагогика институтларида ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналишида сиртқи ва кечки таълим шакли ташкил этилади;
•    университетда  “Синхрон таржима” ва  “Компьютер лингвистикаси” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендияси танловларини ўтказишда ўзбек тили методикаси соҳаси инобатга олинади.

2019 йилда кўплаб вазирлар, ҳокимлар, депутатлари ва сиёсий партиялар раҳбарлари матбуот анжуманларидаги нутқи давомида бир неча бор "қовун туширди". Шу боис QALAMPIR.UZ бир неча ой аввал давлат хизматчиларининг нутқ маданияти ва этикасини ошириш бўйича таклиф билан чиққан эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг