Алишер Усмоновнинг яна бир қанча бойликлари “қулоғини ушлади”

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия ҳукумати россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли деб ҳисобланган 30 та расм, жумладан рассом Марк Шагаллнинг асарини мусодара қилди. Бу ҳақда “Sueddeutsche Zeitung” нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, қиймати беш миллион евро бўлган асл санъат асарлари Усмонов билан боғлиқ бўлган 156 метрлик “Дилбар” яхтасидан топилган.

“Унга нисбатан қўлланилган санкциялар муносабати билан Усмонов Германия расмийларини мамлакатдаги мол-мулки, жумладан, ушбу санъат асарлари ҳақида хабардор қилишга мажбур. Бироқ, афтидан, у бундай қилмаган”, деб ёзади газета.

Германия ҳукумати 600 миллион долларлик “Дилбар” яхтасини жорий йилнинг март ойида Усмоновга Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли санкция қўйганидан кейин тортиб олган.

Алишер Усмонов мусодара қилинган суратлар, яхта ва виллага алоқадорлигини рад этади. Унинг сўзларига кўра, бу мулкнинг барчаси у назорат қилмайдиган фондларга тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг