Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди
Маданият-санъат
−
07 Декабрь
112535Актриса Ҳалима Ибрагимова қандли диабет касаллиги туфайли 45 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, актриса яқинда операцияни бошдан кечирган. У қандли диабет касаллиги билан курашиб келган. Ҳалима Ибрагимова реанимацияда вафот этган.
Маълумот учун, Ҳалима Ибрагимова 1979 йилда туғилган. У Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган. Актриса Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студиядаги чиқишлари билан танилган. У, шунингдек, кўплаб фильмларда ҳам роллар ижро этган.
LiveБарчаси