Академик Темуржон Носиров вафот этди

Жамият

image

Бугун, 12 ноябрь куни электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим, академик Темуржон Хайруллаевич Носиров 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.

“Камтарин ва самимий олим электроэнергетик тизимларнинг нормал ва авария режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ҳамда умумлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, марҳум 1941 йилнинг 25 июлида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. Ҳаёти давомида “Ўзбекистон энергомаркази”нинг бош директори, ТошТУ энергетика факультети профессори, “Электроэнергетика” йўналишининг илмий раҳбари бўлиб ишлаган. Унинг илмий ишлари электроэнергетика тизимларнинг турли режимлари таҳлили учун назарий умумлаштирилган моделлари ва алгоритмларига ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимларига бағишланган. Академикнинг “Электр тизими тармоқларининг чизиқли дизайн моделлари”, “Электр тизимларининг барқарор ҳолат режимлари назарияси ва ҳисоблаш асослари”, “Электр энергия тизимларининг барқарор режимлари ва уларни оптималлаштириш” сингари асарлари бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қаҳрамони, сурхондарёлик фермер Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Темуржон Хайруллаевич Носиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар