АҚШнинг ядровий синовларни тиклаш сабаби айтилди

Олам

image

Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ядровий синовларни қайта бошлаш қарорини тушунтирди. АҚШ етакчисининг ядровий синовларни дарҳол бошлаш ҳақидаги баёноти Россия Президенти Владимир Путиннинг эътиборини жалб қилишга қаратилган. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Трампнинг бу мурожаати биринчи навбатда Россияга қаратилган. Агар АҚШ Президенти ўз сўзида туриб, ҳақиқатан ҳам ядровий қурол билан синов ўтказишни назарда тутган бўлса, бу тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлади. Бу билан “Совуқ уруш” тугаганидан кейинги давр тўлиқ якунланиб, янги ноаниқликлар даври бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 октябрь куни Трамп “бошқа ядровий давлатларнинг ҳаракатлари”ни сабаб қилиб кўрсатиб, Пентагонга ядровий синовларни дарҳол бошлашга топшириқ берганди. Бу қарор Россия Президенти Владимир Путиннинг ядровий двигателли “Буревестник” қанотли ракетасининг синови ҳақида берган баёнотлари ортидан эълон қилинган.  

Шундан сўнг, Россия ва Хитой Трампнинг мазкур буйруғига муносабат билдирди. Хусусан, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ядро синовларига оид мораторийни сақлаб қолишига умид қилишини маълум қилди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Россия ва АҚШ ўртасида қуролланиш пойгасининг янги босқичи бошланган деб ҳисобламаслигини айтди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп ядровий синов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг