АҚШнинг Исроилга нисбатан муносабати ўзгарди – NYT

Олам

image

АҚШ Исроилни Эрон бўйича музокаралардан сиқиб чиқарди, энди Тель-Авив Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳақида маълумотларни Яқин Шарқдаги етакчилар ва дипломатлар орқали йиғишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда исми ошкор этилмаган исроиллик мулозимларга таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга ҳарбий иттифоқчи сифатида қарайди, бироқ Эрон билан музокараларда уни яқин шерик деб ҳисобламайди. Шу муносабат билан газета авваллари Эронга қарши курашда АҚШнинг “иккинчи учувчиси” бўлган Исроил Бош вазири эндиликда шунчаки “йўловчи”га айланиб қолганини қайд этган.

Мақолада айтилишича, Исроил тенг ҳуқуқли шерик мақомидан “АҚШ ҳарбийларининг пудратчиси” даражасига тушириб қўйилган. Бу Исроил учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин ва олдинда сайловлар кутаётган Нетаньяху учун “камситувчи зарба” бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ Исроил билан биргаликда Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Бунга жавобан Теҳрон Исроилга, АҚШ базаларига ва Яқин Шарқдаги нефть инфратузилмасига ракеталар ва дронлар билан зарбалар бермоқда. Бундан ташқари, Эрон денгиз орқали етказиб бериладиган нефтнинг қарийб 30 фоизи тўғри келадиган Ҳормуз бўғзини ёпиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Дональд Трамп Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг