АҚШга мигрантлар келмаса, ўлим туғилишдан ошиб кетади – Конгресс
Олам
−
15 Май
68922040 йилга бориб АҚШда ўлим даражаси туғилишдан ошиб кетади ва мигрантлар оқими яхши бўлмаса, мамлакат аҳолиси камайиб кета бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Бюджет бюросининг ҳисоботида айтилади.
“Прогнозларга кўра, 2040 йилдан бошлаб ўлим кўрсаткичлари туғилишдан ошади. Оқибатда иммиграция йўқлиги сабабли аҳоли сони камайишни бошлайди”, дейилади Бюджет бюроси ҳисоботида.
Ҳужжат муаллифлари 2054 йилда АҚШнинг умумий давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 172 фоизини, яқин ўн йил ичида федерал қарзи эса 116 фоизни ташкил этишини қайд этган.
Шу билан бирга, ўтган йили бюро 2053 йилга бориб давлат қарзи ҳажми ЯИМнинг 181 фоизини ташкил этишини башорат қилган эди.
Ҳужжатда тушунтирилишича, экспертлар Президент Жо Байден маъмурияти томонидан Америка иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган қадамлар муносабати билан кутилган кўрсаткични камайтиришга қарор қилган.