АҚШдаги мотор мойи заводида даҳшатли портлаш бўлди (видео)
Олам
−
23 Август 7412 1 дақиқа
Кеча, 22 август куни АҚШнинг Луизиана штатида жойлашган мойлаш материаллари ва мотор мойлари ишлаб чиқарувчи заводда кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, ABC News хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Тангипахоа округидаги Роузланд шаҳрида жойлашган Smitty’s Supply заводида содир бўлган. Портлашдан кейин ёнғин чиққан, осмонга баланд аланга кўтарилган. Заводда эвакуация бошланган, кейинчалик округ ҳокимияти корхонага яқин яшовчи одамлар ва 1 миль (тахминан 1,6 км) радиусдаги ҳудуд аҳолисининг мажбурий эвакуациясини эълон қилган.
Маҳаллий ҳокимият жабрланганлар ва уларнинг сони ҳақида маълумот бермаган. Портлаш сабаблари номаълум.
Расмий маълумотларга кўра, Smitty’s Supply компанияси мойлаш материаллари, жумладан, мотор мойлари ишлаб чиқаради ва тарқатади. Заводнинг омбор ҳудуди 5,6 гектардан ортиқ бўлиб, у ерда қарийб 400 киши ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатидаги Йоло округида жойлашган мушак омборида кучли портлаш содир бўлиб, катта ёнғин чиққан эди.
Live
Барчаси