АҚШда юзлаб журналистлар Фаластиндаги аҳволни холис ёритишга чақирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШда юзлаб журналистлар Яқин Шарқ, хусусан Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ерлари ва Ғазо секторидаги воқеликни холис ёритишни талаб қилиб, қўшма баёнот берди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди.

514 нафар ОАВ ходими имзо чеккан баёнотда Исроил оккупациясини зудлик билан тўхтатиш ва фаластинликларга тизимли босим ўтказишга йўл қўймасликка чақирилган. Имзо чеккан журналистлар орасида “Washington Post”, “Wall Street Journal” ва “Los Angeles Times” каби нашрлар ходимлари бор.

“Ҳақиқатни излаш ва қонунбузарларни жавобгарликка тортиш журналистиканинг асосий тамойиллари ҳисобланади. Бироқ, ўнлаб йиллар давомида бизнинг янгиликлар секторимиз Исроил-Фаластин масаласида ушбу қадриятларни унутган. Биз асосий омилларни – Исроилнинг босиб олиш сиёсати ва апартеид режимини эътиборсиз қолдириб, ўқувчиларимизга панд бердик”, дейилади ҳужжатда.

Исроил томонидан блокланиб, “Очиқ осмон остидаги энг катта қамоқхона” деб ном олган Ғазо секторига 10 – 21 май кунлари зарбалар берилди. Бунинг оқибатида 254 фаластинлик, жумладан 66 бола ва 39 аёл ҳалок бўлди. 1948 нафар фаластинлик турли даражада жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг