АҚШда Украинани молиялаштиришни тўхтатиш шарти айтилди
Олам
−
02 Январь 2023
15549Ғарб Украина Президенти Владимир Зеленский жанг майдонида олға интилишни тўхтатса, уни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин. Бундай фикрни АҚШнинг собиқ Президенти Жорж Бушнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ махсус маслаҳатчиси Майкл Аллен Fox News телеканали орқали билдирди.
Унга кўра, Украина раҳбари “газ педалини босишда давом этиш” зарурлигини тушунади. Акс ҳолда Ғарб Киевга молиявий ёрдам беришдан бош тортади.
“Ҳозир ҳеч ким муроса қилишни хоҳламайди”, деди Аллен.
Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмихал Ғарбдан Киевга кўрсатилаётган ёрдам миқдорини маълум қилганди. Унга кўра, Украина 2022 йилнинг ўн ойида 31 миллиард доллардан ортиқ маблағ олган.
2022 йил декабрида Владимир Зеленский Россия билан можаронинг асосий мақсади Украинанинг 1991 йилги чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини тиклаш эканлигини таъкидлаган эди. Урушдан яна бир мақсад, Зеленский Украинани “янги хавфсизлик кафолатлари” деб атади, бу эса “тинчликни кафолатлаши керак бўлган, аммо буни амалга оширишга қодир бўлмаган” халқаро ташкилотлар ислоҳотига олиб келиши керак.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь