АҚШда сиам эгизаклардан бири турмуш қурди (видео)

Бу қизиқ

image
Икки бош битта тана: энг матонатли 9 сиам эгизаги north_east

Икки бош битта тана: энг матонатли 9 сиам эгизаги

АҚШда яшовчи сиам эгизаклардан бири турмушга чиқди. Бу ҳақда “Today” нашри хабар берди.

Эгизаклардан бири Кармен Андраде ўз севгилиси Даниел Маккормакка турмушга чиққан. Улар илк бор 2020 йилда Hinge иловасида танишган.

Қизиқ жиҳати шундаки, унинг бир танадаги синглиси Лупита Андраде турмушга чиқмоқчи эмаслигини айтган.

Опа-сингиллар тос суяги, бир оёғи ва репродуктив тизимга эга. Ҳар бирининг иккита қўли бор. Қизлар ҳомиладор бўла олмайди. Улар эндометриоз туфайли гормон блокерларини қабул қилади.

Маълумот учун, бириккан эгизаклар баъзида халқ орасида сиам эгизаклари деб ҳам аталади. Жуда кам учрайдиган мазкур ҳодиса 49 мингтадан 189 мингта туғилиш ҳолатида атиги 1 та кузатилади. Жануби-ғарбий Осиё ва Африкада кўрсаткичлар бирмунча юқорироқ. Сиам эгизакларининг ярми ўлик туғилади ва яна учдан бир қисми 24 соат ичида вафот этади. Тирик туғилган бундай эгизакларнинг катта қисми аёл жинсли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг