АҚШда “шатдаун” туфайли минглаб авиарейслар кечиктирилди
Олам
−
08 Октябрь 2025 2902 2 дақиқа
АҚШда ҳукуматнинг молиявий фаолияти тўхташи фонида авиадиспетчерлик хизматида ходимлар етишмаслиги минглаб рейсларнинг кечикиши ва бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси (FAA) маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, рейсларнинг кечикиши ва бекор қилинишидан энг кўп зарар кўрган аэропортлар орасида Хьюстон, Нэшвилл, Даллас, Чикагодаги О’Хара ва Ньюарк аэропортлари бор.
Маълумотларга кўра, тахминан 13 минг нафар авиадиспетчер ва 5 мингга яқин Транспорт хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳукумат ишининг тўхташи вақтида ўз вазифаларини бажаришда давом этишлари керак, бироқ уларга иш ҳақи тўланмаяпти.
FlightAware рейсларни кузатиш хизматига кўра, кеча, 7 октябрь куни 3 мингдан ортиқ рейс кечиктирилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда ҳукумат фаолияти жорий йилнинг 1 октябридан тўхтатилганди. Бунга Конгресснинг бюджет бўйича келишувга эриша олмагани сабаб бўлган. Иш тўхтаганидан бир ҳафта ўтиб, сенаторлар беш маротаба ҳукуматни қисқа муддатли молиялаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қила олмади.
Ҳукумат иши тўхташи ҳафтасига 15 миллиард долларлик йўқотишларга ва давлат хизматчиларининг оммавий ишдан бўшатилишига олиб келиши мумкин. Шатдауннинг дастлабки кунларида ишламаётган амалдорларга тўловлар учун бюджет захиралари ишлатилган – мажбурий танаффус даврида иш ҳақи тўлаш учун 1,2 миллиард доллар сарфланган.
“Шатдаун” (инглизча shutdown – “ўчириш”) – АҚШда Конгресс томонидан бюджет қабул қилинмагани сабабли давлат идораларининг молиявий фаолиятининг тўхтаб қолишини англатади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025