АҚШда коронавирус “қутираяпти”. Зарарланганлар сони 700 мингдан ошди

World

−

image

АҚШда коронавируснинг янги турига чалинганлар сони 700 мингдан ошди. Бу ҳақда Американинг Жонс Хопкинс университети маълум қилмоқда.

Мамлакатда 700 282 та COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Инфекция оқибатида 36 822 нафар бемор оламдан ўтди. 

Касалликдан шифо топганлар сони бир мунча ошган – 58 587.

Қўшма Штатлар Президенти коронавирус сабаб Оқ уйни деярли тарк этмаётганини маълум қилди. Бундан ташқари у АҚШ COVID-19 билан боғлиқ мамлакатда кечаётган вазиятни диққат билан кузатаётганини таъкидлаган.


Tags

Rate Count

359

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends