АҚШда ИШИДга алоқадор ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди
Жамият
−
16 Январь 2021
6345Америка Қўшма Штатларида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.Р. ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 12 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Нью-Йорк Адлия бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, A.Р. Нью-Йорк федерал суди олдида Ироқдаги "Исломий давлат"га моддий ёрдам беришни режалаштирганини тан олган. У жазони ўтаб бўлгач, Ўзбекистонга депортация қилинади.
Қайд этилишича, A.Р. масаласи аслида яна бир неча ўзбекистонликни ўз ичига олган катта бир ишнинг бир қисми ҳисобланади. A.Р. нинг шериклари A.Ж. ва A.С. Сурияга бориб жанг қилишни режалаштирганликда айбланган. A.Р. ва A.Ҳ. эса, айнан A.С.ни йўл харажатлари ва қурол сотиб олиш учун маблағ билан таъминлаган. Шунингдек, A.Р. бошқа шериклардан ҳам маблағ йиғишга ҳаракат қилган.
Суд ҳужжатларида A.С. нинг кетиши олдидан A.Р. яна бир шериги А.З. нинг банкдаги шахсий ҳисоб рақамига 400 доллар ўтказгани айтилган. Бу маблағ Сурияга кетаётган A.С. учун экани исботланган.
A.Ж., A.С., ва А.З. лар айбловларни анча олдин бўйнига олган. A.Ж. ва A.С. 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.
LiveБарчаси