АҚШда динозавр скелети рекорд даражадаги нархга сотилди
Олам
−
12 Ноябрь 2020 6496 1 дақиқа
Узунлиги 12 метр ва баландлиги 4 метр бўлган 188 та суякдан иборат тираназавр (Tyrannosaurus rex) скелети Нью-Йоркда октябрь ойида бўлиб ўтган Christie’s кимошди савдосида асосий ўринни эгаллаган.
Савдо 3 миллион доллардан бошланди ва Стен лақабли тиранозавр баҳоси 6-8 миллион долларгача кўтарилиши кутилган эди. Бироқ нарх анча юқорилашиб, 31,8 миллион долларга етди.
Стен лақабли тираназавр дунёда энг қиммат сотилган скелет сифатида машҳурликка эришди. Олдинги рекорд эгаси Суе лақабли яна бир тиранозавр бўлиб, 1997 йилда 8,4 миллион долларга сотилган. Ҳозирда у, тахминан, 13,4 миллион долларга баҳоланади.
Динара Юсупова
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь