АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатди
Олам
−
15 Июль 2022
31256АҚШ Молия вазирлиги Россия Федерациясига қарши санкциялар рўйхатидан қатор чекловларни чиқариб ташлади. Вазирлик Россия томони билан ўғитлар, озиқ-овқат, уруғлик, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга рухсат берди.
Қуйидагилар учун транзакцияларга рухсат берилган:
• қишлоқ хўжалиги товарлари, ускуналари, дори-дармонлар, тиббий буюмлар, улар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш, сотиш ёки ташиш ҳамда тиббий асбоблар учун дастурий таъминотни янгилаш;
• COVID-19 нинг олдини олиш, ташхислаш ёки даволаш;
• давом этаётган клиник синовлар ва бошқа тиббий тадқиқотлар.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар “Газпром”нинг Германиядаги собиқ шўъба корхонаси, “Gazprom Germania GmbH” ва “Альфа-Банк”нинг Қозоғистондаги шўъба корхонасини санкциялардан чиқарди.
Шунингдек, АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен Балига сафари чоғида Россия томонидан сотиладиган нефть нархи чекланган бўлса, уни сотишни чекламасликни таклиф қилди.
LiveБарчаси