АҚШ Россиядаги хусусий ҳарбий компанияга “зарба” бермоқчи
Олам
−
02 Декабрь 2022
11554Кеча, 1 декабрь куни америкалик сенаторлар Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясини хорижий террорчилик ташкилоти сифатида белгилашни талаб қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Худди шундай ташаббус Вакиллар палатасида ҳам кўриб чиқилади. Бу ҳақдаги хабар сенатор Рожер Уикернинг сайтига жойлаштирилган.
“АҚШ сенаторлари Рожер Уикер ва Бен Кардин Россиянинг ёлланма аскарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонунни тақдим этди. Бу икки партиявий қонун лойиҳаси бўлиб, Давлат департаменти Россияда жойлашган “Вагнер”ни хорижий террорчилик ташкилоти сифатида белгилашни талаб қилади”, дейилади хабарда.
Унда қайд этилишича, демократлар Стивен Коэн и Марк Визи ҳамда республикачилар Жо Уилсон ва Ричард Хадсон Вакиллар палатасига таклифни қўллаб-қувватлаш ташаббусини тақдим этган.
Сенаторлар томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасида "Вагнер" ёки унинг асосчиларига алоқадор ҳар қандай тузилмаларни хорижий террорчи ташкилотлар деб эълон қилиш ҳам таклиф қилинган. Ташкилотга террористик тузилма мақомини бериш орқали Қўшма Штатлар ўз аъзоларини жиноий жавобгарликка тортиш ва бутун дунё бўйлаб халқаро активларини кузатиш ҳуқуқини беради.
LiveБарчаси