АҚШ олимлари коронавируснинг тугаши шартини маълум қилди
Олам
−
19 Июнь 2021
12363Америкалик олимлар коронавирус пандемиясининг тугашини асосан фуқаролари эмланмаган давлатларга, айниқса, ривожланаётган мамлакатларга вакциналарни етказиб бериш орқали тезлаштириш мумкин, деб ҳисоблашади.
Луизиана университети соғлиқни сақлаш мактабининг эпидемиология профессори ва тадқиқот масалалари бўйича декан ёрдамчиси Эдвард Трапидонинг сўзларига кўра, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг эмланмаган фуқаролари антитаналар сонини камайтиришдан кўра муҳимроқдир. Мутахассис пандемия 2022 йилда ниҳоясига етади, шундан сўнг касаллик янада кенг тарқалади, деб ҳисоблайди.
“Одамлар саёҳат қилади, бошқалари уруш ва хавфли вазиятлардан қочади, вирус эса мутацияга учрайди”, деган Трапидо.
Олим вакциналарни тарқатиш бўйича саъй-ҳаракатлар Бразилия, Ҳиндистон, Покистон, Непал, Жанубий ва Марказий Америка ҳамда бошқа ривожланаётган мамлакатларга қаратилиши кераклигини таъкидлаган.
Коннектикут университети вирусология ва вакцинология профессори, доктор Пауло Верарди, юқиш даврларини бузадиган иммунитет даражасига эришиш учун мамлакатлар аҳолининг камида учдан икки қисмини эмлашлари керак, деган фикрни билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 178 млн 608 минг 257 кишига етган. 3 млн 867 минг 88 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь