АҚШ “қора рўйхат”ини кенгайтирди
Олам
−
03 Март 2023 9871 1 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари Хитой ва Россиянинг 37 та субъектини Рус армиясига ҳисса қўшиш, Хитой армиясини қўллаб-қувватлаш, Мьянма ва Хитойда инсон ҳуқуқларининг бузилишига кўмаклашиш ёки бузғунчиликда қатнашишда айблаб, савдо-сотиқ бўйича қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда кеча, 2 март куни АҚШ Савдо вазирлиги маълум қилди.
“Америка Қўшма Штатлари учун миллий хавфсизлик ёки ташқи сиёсат ташвишини келтириб чиқарадиган субъектларни аниқлаганимизда, биз уларнинг транзакцияларини синчиклаб текширишимиз учун рўйхатга киритамиз”, деган вазир ёрдамчиси Тея Кендлер ўз баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон Россия Федерацияси ва учинчи давлатларнинг 200 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь