АҚШ қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

Олам

image

Кеча, 6 ноябрь куни Қўшма Штатлар ҳарбийлари Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ванденберг ҳарбий-космик кучлар базаси матбуот хизмати хабар берди.

“Ракета синови Қўшма Штатларнинг қудратли салоҳиятини ифодалайди ва мамлакатнинг XXI аср таҳдидларини самарали тарзда тийиб туришга қодирлигини кўрсатиш учун мўлжалланган. Шунга ўхшаш синовлар 300 мартадан кўпроқ ўтказилган ва бу синов дунёдаги ҳозирги воқеаларнинг натижаси эмас”, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг баёнотида.

Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари учувчиларининг қўшма гуруҳи маҳаллий вақт билан соат 23:01 да қувватсиз баллистик ракетани учирган. Ракетани ишга тушириш АҚШда сайлов участкалари ёпилганидан кўп ўтмай амалга оширилган.

22 дақиқа давом этадиган парвоз доирасида ракета Тинч океандаги Кважалейн атоллига 4200 миль (6759 км) масофани босиб ўтиши керак эди.

Маълумот учун, Minuteman III оғирлиги 36 тонна бўлган қаттиқ ёқилғи сарф қиладиган ягона Америка ракетаси. АҚШ уни 1970 йилда қабул қилган ва ҳозирда 400 та шундай ракетага эга бўлиб, улар мунтазам равишда синовдан ўтказилади ва янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Невада полигонида субкритик ядровий синовлар ўтказишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Бу ядровий моддалар ва янгидан ишлаб чиқарилган қисмлар ҳақида маълумот тўплаш ҳамда ядровий портлашларсиз захираларни сертификатлаштириш ва уларнинг “қариш” хусусиятларини яхшироқ тушуниш имконини беради.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг