Агар менга ёрдам керак бўлганда Путин ўша заҳоти ўнлаб шифокорларини юборарди – Лукашенко
Олам
−
13 Июнь 2023
7476Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Москвада соғлиги ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб, шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
Сиёсатчи 9 май, Ғалаба кунига бағишлаб Москвада ташкил этилган расмий тадбирларда иштирок этиш учун Россияга борган. Бироқ Қизил майдондаги параддан бошқа ҳеч қандай учрашувларда иштирок этмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, у соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб Москвадаги Марказий шифохонага ётқизилган.
Кейинчалик Лукашенко ташриф вақтида аденовирус (ўткир респиратор вирусли инфекция) билан касаллангани билан боғлиқ гапларга изоҳ берди.
“Улар мени Марказий шифохонага олиб боришгани ҳақида гап тарқалди. Касаллик борасида ҳаммаси тўғри, лекин улар сиз ўйлагандан бошқачароқ. Аслида мен у шифохона қаердалигини ҳам билмайман. Агар менга ёрдам керак бўлганда, Путин ўша заҳоти ўнлаб шифокорларини юборган бўларди”, дейди Лукашенко.
Маълумот учун, Лукашенко касалликдан сўнг биринчи марта 15 май куни омма олдига чиққан. Шунингдек, протоколни олиш вақтида унинг чап қўли маҳкам боғлангани кўзга ташланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко соғлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, аденовирус билан касалланганини маълум қилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси