Афсонавий “Ласковый май”нинг яна бир аъзоси вафот этди 

Маданият-санъат

image

Кеча, 9 октябрь куни “Ласковый май” гуруҳининг мусиқачиси Михаил Афанасьев вафот этди. Бу ҳақда жамоа продюссери Андрей Разин ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.

“Мусиқачи Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида вафот этди. Михаил жамоанинг ажралмас бўлаги эди. Уни “Ласковый май” гуруҳида жуда яхши кўришар ва қадрлашар эди. У ишончли ва ноёб инсон эди”, дейди Разин.

Қайд этилишича, Афанасьев жамоанинг барча концертларида ҳамроҳлик қилган. У мусиқачи сифатида “Ласковый май” гуруҳиининг икки мингдан зиёд концертларида ишлаган. 

Ижодкорнинг ўлим сабаби очиқланмаган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 июнь куни “Ласковый май” гуруҳининг солисти Юрий Шатунов юрак хуружи оқибатида вафот этган эди.

Шунингдек, бугун 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида “Ласковый май” билан ҳамкорлик қилган яна тўрт нафар мусиқачиларнинг ҳеч бири орамизда йўқ. Михаил Сухомлинов 1993 йилда қотиллик қурбони бўлган, Арвид Юргайтис 2004 йилда вафот этган, Алексей Бурда 2012 йилда ўлик ҳолда топилган, Игорь Анисимов 2019 йилда пичоқ билан ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ласковый май Михаил Афанасьев

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар