Африкада коронавируснинг янги тури аниқланди
Олам
−
19 Декабрь 2020 10179 1 дақиқа
Олимлар Жанубий Африкада аниқланган янги турдаги коронавирус ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Жанубий Африкада топилган коронавирус мутацияси хавфли эмас. Бу ҳақда россиялик вирусолог Александр Чепурнов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги аниқланган тури фақат инфекциянинг тезроқ тарқалишига ҳисса қўшган.
“Бу нохуш топилма, аммо бу мутация вакциналарга таҳдид солмайди”, дейди шифокор.
Олимнинг таъкидлашича, янги мутацияга эътибор беришга арзимайди, чунки ўзгаришлар вирусга қарши кураш ва иммунитет ҳосил қилишга катта таъсир кўрсатмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь