Афғонистонлик UFC жангчиси 25 йилга қамалиши мумкин

Спорт

image

28 апрель куни АҚШда бўлиб ўтадиган турнирда енгил вазн тоифасида жанг қилиши керак бўлган афғонистонлик жангчи Аҳмад Ҳасанзода тегажоғлик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Valetudo.ru” нашри хабар берди.  

Манбага кўра, “Team Alpha Male” жамоаси аъзоси Аҳмад Ҳасанзода АҚШнинг Сакраменто штатида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовуз қилишда гумон қилимоқда. 

Қайд этилишича, айбланувчи ва жабрланувчи ўртасидаги фарқ 10 ёшни ташкил қилади. Шунингдек, Ҳасанзода воқеа содир бўлган вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва бегона уйга кириб, жиноят содир этгани ҳақида ҳам тахминлар янграмоқда.

Қайд этиш жоиз, Аҳмад Ҳасанзода UFC билан 2024 йилнинг кузида шартнома имзолаган ва жорий йилнинг 26 апрелида ўзининг дебют жангини ўтказиши керак эди. Бироқ содир бўлган воқеа сабабли унинг иштироки бекор қилинди.

Калифорния штати жорий йилнинг март ойида оғир жиноятларга нисбатан жазо чораларини кучайтирган. Агар Ҳасанзодага қўйилган айбловлар исботланса, у 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, қонунга кўра, ҳатто айрим ҳолатларда ўлим жазоси ҳам қўлланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Аҳмад Ҳасанзода Афғонистонлик UFC жангчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар