Афғонистон мамлакатдаги Америка ҳарбийларини кетишига тайёр. АҚШ-чи?
Олам
−
16 Февраль 2020
6422Афғонистон мамлакатдаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартиришга тайёр, деб маълум қилди Президент Муҳаммад Ашраф Ғани.
“Биз бунга тайёрмиз. Ҳозирда деярли 94 фоиз операциялар афғон кучларининг ўзи томонидан ўтказиляпти”, деган Ғани Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.
Расмий Кобул америкалик аскарларнинг қандай камайтирилиши ҳақидаги саволга Ғани барчаси мамлакатдаги шарт-шароитларга қараб ҳал этилишини айтган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Афғонистондаги Америка ҳарбий контингентини камайтириш истаги борлигини билдирганди. Аммо Трампнинг бу айтганлари амалга ошмай қолиб кетди. Президентни бу фикрдан Пентагон раҳбари Марк Эспер қайтарган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Унинг Афғонистондаги Америка ҳарбийларининг кетиши бўйича билдирган муносабатидан ҳам илғаш мумкин.
"НАТО Бош котиби Столтенберг айтди, ҳеч ким Афғонистондан Америка ва колация кучларининг тўлиқ кетишини хоҳламайди. Биз у ерда афғон шерикларимизни қўллаб-қувватлаш учун қанча керак бўлса, шунча қоламиз", деган Эспер Мюнхендаги конференцияда.
Маълумот учун, Афғонистонда Ҳукумат ва “Толибон” ҳаракати ўртасида кураш давом этяпти. Ҳаракат мамлакатдаги хорижий давлатлар ҳарбийларининг чиқиб кетишини талаб қилиб келади. “Толибон”нинг ўзи ҳам АҚШ билан музокаралар ўтказиб, ўт очишни етти кунга тўхтатишга келишиб олганди. Бироқ шунга қарамай, Ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида тўқнашув юз берди.
Икки томонлар муносабатини барқарорлаштиришда Ўзбекистон ҳам ўз вазифасини бажаряпти. Ўзбекистон Ҳукумати “Толибон” вакиллари билан ҳам, Афғонистон Ҳукумати билан ҳам музоркаралар олиб боряпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь