ADM Jizzakh заводи Кореянинг DMC компанияси билан биргаликда вақт капсуласини жойлади

Бизнес

image

2023 йил 2 июнь куни махсус иқтисодий зонадаги ADM Jizzakh автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг DASAN DMC компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди. 

Жойланаётган идишнинг рамзий образи, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. ADM Jizzakh`нинг ҳамкори сифатида Кореянинг DASAN DMC компанияси гавдаланди.

Қўшма корхонага режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, инструментал панеллар, марказий консол ва бошқа йирик пластмассалик бутловчи қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари ишлаб чиқарилади.

Ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирдилар. 

“Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз ! DMC Inc. компанияси томонидан  барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади!”  деди DMC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Ёон Чоонюл.

Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жойланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди.

Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди.

ADM Jizzakh – бу Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонадир. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh, Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда. 

Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.

DMC Inc., DASAN гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. DMC Inc. компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қилa олгандир. Tesla , Ford , Hyundai , Kia , Volkswagen , Jac ва шу каби брендлар DMC холдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.

ADM Jizzakh автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.

Мурожаат учун телефон: +998 71−202−69−99

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Youtube каналимизга обуна бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг