ADM Electrics янги бинода автомобиль учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни бошлади
Бизнес
−
29 Август 8391 2 дақиқа
2025-йил 22-август куни Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи "ADM Electrics" МЧЖнинг 100 иш ўринли янги ишлаб чиқариш биноси расман фойдаланишга топширилди. Ушбу объектда автомобиль саноатига мўлжалланган замонавий бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади.
.jpg)
Тадбирда Асака тумани ҳокими Насибилло Мўминов, Андижон вилояти ҳокимининг вакили Илёсбек Умрзоқов, шунингдек, ADM Global компаниялар гуруҳи бош директори маслаҳатчиси Шуҳрат Юсупов иштирок этди. Ташриф чоғида улар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, корхона томонидан амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш ташаббусларига ижобий баҳо берди. Тадбир доирасида, шунингдек, ёшлар, ишсизлар ва тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилиб, маҳаллий саноатни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
.jpg)
"ADM Electrics" учун ушбу янги бино – бу оддий қурилиш эмас, балки корхонанинг технологик салоҳияти, ишлаб чиқариш ҳажми ва саноатдаги ўрнини мустаҳкамловчи стратегик қадамлардан биридир.
.jpg)
Корхона ADM Jizzakh автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган Kia Sonet автомобилига бутловчи қисмлар ишлаб чиқармоқда. Шу билан бирга, компания ҳозирда автомобиль саноатида кўплаб лойиҳаларни маҳаллийлаштириш устида фаол ишламоқда.
.jpg)
Янги ишлаб чиқариш биносининг очилиши бу жараёнларни жадаллаштириш, маҳсулот сифатини янада ошириш ва маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларига яқинроқ хизмат кўрсатиш имконини беради. Бу эса нафақат экспорт-импорт мувозанатини ижобий томонга ўзгартиради, балки Ўзбекистонда саноат мустақиллигига ҳам сезиларли ҳисса қўшади.
.jpg)
(3).jpg)
Янги ишлаб чиқариш қуввати ҳудуддаги ишсизликни камайтириш ва ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси