Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади

Жамият

image

2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг кеча, 25 август куни қабул қилинган “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга асосан, жумладан:

•    “Буюк Беруний мероси” халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;
•    2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;
•    аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади;
•    Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;
•    ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади.

Шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади. 

2022 йил декабргача “Беруний ва ёшлар” махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

Қарорга кўра, алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг