Абу Дабида Путин кортежига “ДПС”лар ҳамроҳлик қилди
Олам
−
17 Октябрь 2019
7882Бирлашган Араб Амирликларида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг кортежини Россия йўл-патрул хизмати рангларига бўялган ва рус тилидаги "ДПС" сўзлари ёзилган Aмирлик полицияси ҳамроҳлик қилиши одатий ҳолат эмас. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
Aбу-Дабидаги Россия элчихонасига кўра, Амирликлар томони Россия Президентини илиқ кутиб олиш доирасида қўшимча эътиборни жалб қилишни хоҳлаган бўлиши мумкин.
Россиялик дипломатнинг сўзларига кўра, Амирликлар томони элчихонага ташриф олдидан машиналардаги ёзувлар тўғрисида маслаҳатлашмаган. "БAAдаги турли даражадаги рус делегацияларига оддий йўл полициясининг машиналари қўшимча ёзувларсиз ҳамроҳлик қилишмоқда", дея қўшимча қилди у.
Шу йилнинг 15 октябрь куни Путин Aurus русумли автомашинада Aбу Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Aл Наҳоён билан расмий учрашувга келди.
Саройга кираверишда Россия Президентининг автоуловига оқ рангдаги Мersedes русумли автомобиллар ва кўк рангда "ДПС" ёзувли автоуловлар ҳамроҳлик қилди. Aвтомобилларнинг эшикларида байроқлар ва икки мамлакатнинг тимсоллари тасвирланган.
Президентнинг автомашинаси отлиқ қўшин билан бирга асосий кириш эшигигача етиб борди, эскадрон эса сарой узра Россия байроғининг рангларини осиб қўйди. Шундан сўнг, сарой яқинида жойлашган тўплар 21 марта ўқ узди.
LiveБарчаси