Россияда вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди
Жамият
−
22 Апрель 2020
31229Жорий йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.
Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.
LiveБарчаси