Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги илк бош консули бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташиқ ишлар вазирининг собиқ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистоннинг Вашингтон штатидаги илк бош консули бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.

Бурхонов уни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорлигини билдирган.

“Уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири матбуот котиби сифатида фаолият юритиб, мамлакатимизнинг Вашингтон штатидаги (АҚШ) илк бош консули сифатида янги вазифани бошлар эканман, ушбу давр мобайнида қўллаб-қувватлаган ва ҳамкорлик қилган барчага самимий миннатдорлик билдираман. Ўтган йиллар мен учун ниҳоятда мазмунли ва серқирра бўлди. Биргаликда илгари сурилган ташаббуслар, амалга оширилган лойиҳалар, устозлардан олинган сабоқ ва тажрибалар, ҳамкасблар билан елкама-елка олиб борилган ишлар ҳамда турли даражадаги учрашув ва тадбирлар бу даврни унутилмас ва қадрли хотираларга бой қилди. Энг муҳими, барчамизни ягона мақсад – Ўзбекистонимиз манфаатларига хизмат қилиш истаги бирлаштириб, янги марраларга етаклади. Ушбу йўлда билдирилган ишонч, қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик учун ҳаммага катта раҳмат”, деган Бурхонов.

Қайд этиш жоиз, Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ҳам фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вашингтон Аҳрор Бурхонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг