Аҳоли мурожаатлари учун Ягона онлайн платформа яратилади — Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда қайд этилишича, энди, мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада юритилиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат идораларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича очиқ рейтингини шакллантиради.

“Жорий йил 1 октябрига қадар барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Ушбу платформа орқали вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мониторинг қилиниб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритиб борилади”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини Сенатда ҳар чоракда, маҳаллий ҳокимликлар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда ҳар ойда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш доирасида давлат раҳбари ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт эканини алоҳида қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг