Аҳоли келгуси 12 ойда нарх ошиши борасида нимадан хавотирда?

Жамият

image

Келгуси 12 ойда импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиши нархлар ошишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган март ойи учун “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи”да келтирилган.

Июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари июнь ойига нисбатан пасайиб, 15,5 фоизни, инфляцион кутилмаларнинг медиана қиймати эса 1,1 фоиз бандга қисқариб, 13 фоизни ташкил этган. Кутилмалар март ойига нисбатан сезиларли камайган бўлса-да, айни пайтда жорий йил бошига нисбатан юқорироқ даражада шаклланган.

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиши: 

•  асосий турдаги истеъмол нархлари ўсиши ўзининг юқори нуқтасидан ўтгани; 
•  июль ойида мавсумий мева-сабзавотлар нархининг арзонлашгани;
•  энергия нархлари либерилизациясининг кейинроқ муддатга қолдирилиши; 
•  охирги ойларда миллий валюта алмашув курсининг барқарорлиги билан изоҳланган.

Аҳоли келгусида нархларга ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (55 фоиз), нархларининг сунъий оширилиши (43 фоиз) ҳамда ёқилғи ва энергоресурслар нархлари ошиши мумкинлиги (36 фоиз)ни кўрсатган.

Шунингдек, ушбу ойда коммунал хизматлар ошиши бўйича аҳоли кутилмалари пасайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг