Аҳоли қатлами орасида камбағаллик борлигини илк марта тан олдик – Президент
Жамият
−
29 Декабрь 2020
4300Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент аҳоли орасидаги камбағал қатламни аниқлаш ва уни максимал қисқартириш ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёевга кўра, келгуси йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. Ҳукумат икки ой муддатда ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёрлар даражасида босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқади.
“Аввало, аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишларни бошладик. Шу ўринда аҳолининг минимал истеъмол харажатларини ишлаб чиқмас эканмиз, қамбағал аҳоли ким деган саволга жавоб топа олмаймиз”, дейди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасининг тўлиқ ижросини таъминлаш учун ҳам хизмат қилишини таъкидлади.
“Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил – инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган ҳолда аниқ мақсад сари интилиши зарур”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь