Aҳадов ғалаба билан бошлади
Спорт
−
05 Февраль 2022
3657Бугун, 5 февраль куни Франция пойтахти Парижда дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири старт олди.
-73 кг вазнда татамига чиққан ўзбекистонлик Шаҳрам Аҳадов "Б" гуруҳи, 1-раундда америкалик Жек Ёнезкуга қарши кураш олиб борди ҳамда вазари баҳоси билан ғалабага эришди.
Кейинги босқичда Шаҳрам косоволик Акил Гякова билан татамига чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ёнезку дунё рейтингда 107-ўрин, Аҳадов эса 181-ўринни банд этиб туришган эди.
Наврўзбек Мамазиёев
LiveБарчаси