9 ойда ўзбекистонликлар “иномарка”ларга неча миллион доллар сарфлади?

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 564,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22 447 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 430 тага ошган. 

9 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 

•    Хитой – 8682 та
•    Корея – 7117 та
•    Қозоғистон – 4431 та
•    Россия – 1418 та
•    АҚШ – 359 та
•    БАА – 126 та 
•    Япония – 110 та
•    Германия – 101 та

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга жами 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг