9 ойда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?

Жамият

image

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида 68,8 млн йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 бараварга кўп. 

Электр транспортида йўловчи ташиш таркиби:

•  Метро – 97,1 фоиз
•  Трамвай – 2,3 фоиз
•  Троллейбус – 0,6 фоиз

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда коронавирус сабаб қатъий карантин жорий қилинган эди. Шу сабаб жамоат транспортлари ишламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг